Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган бино-иншоотларни бузиш тўғрисида

ПАХТАЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган бино-иншоотларни бузиш тўғрисида

 

Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳамда мулкдорлар томонидан бўшатиб берилган кўчмас мулк объектларини бузиш мақсадида, Вилоят ҳудудий кузатув кенгашининг 2020 йил 19 мартдаги 4-сонли йиғилиш баёнини, мулкдорлар билан ўтказилган очиқ муҳокамалар бўйича баённомаларни, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 25 мартдаги 26/05-сонли қарорини, мулкдорлар билан тузилган ва нотариал тасдиқланган Келишув шартномаларини ва шунга асосан компенсация маблағлари тўлаб (кўчириб) берилганлиги тўғрисидаги банк ҳужжатларини ҳамда шу хусусида тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган 12 нафар мулкдорлар томонидан розилик аризалари тақдим этилганликлари ва улар билан нотариал тасдиқланган Келишув шартномалари тузилганлиги ҳамда уларга компенсация тўловлари тўлиқ тўлаб берилганлиги инобатга олинсин.

2. Автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган бўшатиб берилган кўчмас мулк объектлари 2020 йилнинг 10 апрелдан 30 апрель санасига қадар бузиб ташлансин.

3. Қисман бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектлари рўйхати 1-иловага, тўлиқ бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.  Туман қурилиш бўлими (С.Қиличев) қисман бузиладиган кўчмас мулк объектларининг чегараларини жойида белгилаб берилишини таъминласин.

5. Туман электр тармоқлари корхонаси (Ф.Бердиёров), вилоят газ таъминоти корхонасининг туман филиали (Э.Исмаилов), туман “Сувоқова” ДУК (Ю.Шернаев) ва “Ўзтелеком” туман филиали (Э.Бобоев) реконструкция қилиниши муносабати билан коммуникация тармоқларини ўрнатилган тартибда тез ва сифатли кўчириш ишларини ташкиллаштирсин.

6. Бузилишга тушаётган биноларни бузиш ҳисобидан бўшаган ер майдонлари туман ҳокимлиги захира ер фонди таркибига ўтказилган.

7. Комиссия котиби (Ф.Рустамов):

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида:

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига тегишли ёзув киритиш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман  филиалига;

тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун туман давлат солиқ инспекциясига юборилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Мусирманов зиммасига юклатилсин. 

 

Туман ҳокими                                                                  М.Хамдамов

 

Пахтачи т.,

2020 йил 30 апрель,

461-Қ-сон

 

 

 

Туман ҳокимининг 2020 йил

“ 30 ” апрелдаги 461-Қ-сонли қарорига

1-илова

 

Қисман бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектлари

РЎЙХАТИ

 

Объект эгаси Ф.И.О.

Объект жойлашган

манзил

Объектнинг  номи

 

Объектларнинг бузилиш санси

1

Ишмуратова Адалат ХХХ

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 10 апрелдан 15 апрелга қадар

2

Абдурахманова Хурсан ХХХ

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 10 апрелдан 15 апрелга қадар

3

Умаров Музафар Узбекович

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 10 апрелдан 15 апрелга қадар

4

Марданов Тоштемир ХХХ

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 10 апрелдан 15 апрелга қадар

5

Худайбердиев Тани ХХХ

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 16 апрелдан 20 апрелга қадар

6

Кодиров Жамшид Эшбердиевич

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 16 апрелдан 20 апрелга қадар

7

Одинаев Куван Мамадуллаевич

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 16 апрелдан 20 апрелга қадар

8

Хасанов Комилжон Ишмурадович

Бодой МФЙ

Турар-жой

2020 йил 16 апрелдан 20 апрелга қадар

 

 

 

Туман ҳокимининг 2020 йил

“ 30 ” апрелдаги 461-Қ-сонли қарорига

2-илова

 

Тўлиқ бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектлари

РЎЙХАТИ

 

Объект эгаси

Ф.И.О.

Объект жойлашган манзил

Объектнинг  номи

 

Объектларнинг бузилиш санси

1

Хамраев Шоназар Эшкуватович

М.Улуғбек МФЙ М.Раимқулов кўчаси

16-уй

Турар-жой

2020 йил 20 апрелдан 25 апрелга қадар

2

Бобожанов Рахматилла Отакулович

М.Улуғбек МФЙ М.Раимқулов кўчаси

7-уй

Турар-жой

2020 йил 20 апрелдан 25 апрелга қадар

3

Кенжаев Искандар Махмудович

М.Улуғбек МФЙ Ниҳол (собиқ Охунбобоев) кўчаси 1-уй

Турар-жой

2020 йил 25 апрелдан 30 апрелга қадар

4

Одилова Маъмура Гаппаровна

М.Улуғбек МФЙ Ниҳол (собиқ Охунбобоев) кўчаси 2-уй

Турар-жой

2020 йил 25 апрелдан 30 апрелга қадар

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM