5 июнь куни Бутунжаҳон Атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1972 йил БМТнинг атроф-муҳит муаммоларига қаратилган Бутунжаҳон анжуманидан сўнг 5 июнь куни Бутунжаҳон Атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинди.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори ҳар йили 5 июнда республикамизда ушбу кун кенг нишонланиб келинмоқда ва глобал муаммоларга қарши кўплаб ижобий ишлар қилинмоқда.

Маълумки, дунё бўйлаб глобал муаммога айланишга улгурган Экология ва атроф муҳитнинг турли хил чиқиндилар ва заҳарли газлар билан зарарланиш ҳолатлари бизнинг диёрни ҳам четлаб ўтмаган.

Инсоният томонидан табиатга қанчалик салбий таъсир ўтказилса, табиат томонидан ҳам инсониятга шунчалик таъсир бўлишини Нютон ўзининг акс таъсир қонунида исботлаб берганлигига қиёсласак муболаға бўлмайди.

Шундай экан, атроф муҳитни асраш бўйича Пахтачи туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бў бўйича туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи Х.Махсидинов батафсил маълумот бериб ўтди:

2019-2020 йиллар оралиғида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда туман ҳудудида жойлашган 59 та маҳалладан 45 таси, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган 149 минг аҳолининг қарийб 80 фоизи қамров олинган бўлиб ушбу қамров яқин фурсат ичида 100 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Биз чиқиндиларни туман “Тоза ҳудуд” ДУК билан биргаликда бизда мавжуд бўлган 16 та махсус транспортларда режа асосида йиғиб бормоқдамиз ва махсус полигонда утилизация жараёнлари амалга оширилмоқда.

Туманда қилинаётган ишлар 10 йиллик концепсияга кўра ишлаб чиқилган йўл харитаси асосида амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокими М.Хамдамов ташаббуси билан бўлимга замонавий кўринишдаги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди, 4.5 гектар майдонга эга бўлган полигон девор билан ўралди.

Атроф муҳитни асраш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилиб аҳолининг ушбу соҳага оид маданиятини янада ошишида сабаб бўлмоқда, - дейди Х.Махсидинов.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM