Мард йигитлар ярашишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 16-апрель куни Пахтачи тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.М. ва “Гулобод” маҳаллалар йиғинида яшовчи фуқаро З.О.лар ўзаро жанжаллашишади.
Мазкур фуқаролар ўртасидаги келишмовчилик Пахтачи туман ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник М.Ҳамраев бошчилигида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.
Муҳокамада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрийлар ва кексалар бўйича ўринбосари М.Самандаров, “Гулобод” ва “Тараққиёт” маҳаллалари раислари, маҳаллаларнинг нуронийлари ҳамда ўзаро жанжаллашган фуқароларнинг яқин қариндошлари қатнашишди.
Фуқаролар Ж.М. ва З.О. ўртасидаги ўзаро жанжалнинг муҳокамасида фахрийлардан И.Жўраев, Р.Тожиев, М.Бобонов, Ризақул хожи, Қ.Санақулов ва Ш.Қурбоновлар халқимизнинг эр йигитларига хос мардлик, босиқлик, мулоҳазалик, кечиримлилик хислатларини, ҳамқишлоқлик муносабатларини ҳурмат қилишга ва уларга қаттиқ амал қилишга чақиришди.
Фуқаролар Ж.М. ва З.О.лар ўзларининг хатти ҳаракатларидан пушаймон эканликларини билдиришиб, гина адоват сақламаган ҳолда ярашишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM