"Бир қишлоқ бир маҳсулот" Драйверлар ишлаб чиқилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани ўрганишлар натижасига кўра 9 та ҳудудга ажратилди. Ихтисослашувидан келиб чиқиб драйверлар ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда ишчи гуруҳлари ва таъминотчи корхоналар билан биргаликда "бир қшлоқ бир маҳсулот" тамойили асосида ҳудудларда ўрганишлар олиб борилди.
Аҳоли хонадонларига "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастури доирасида маҳсулотлар етказилиб берилмоқда. Бундан ташқари қолган ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар рўйхати шакллантирилмоқда ҳамда тумандаги тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш мақсадида туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан умумлаштирилмоқда.
Президентимиз таъкидлаганидек аҳоли хонадонларини эринмасдан ўрганиш ва тадбиркорликка жалб этиш орқали туманнинг иқтисодий потенциал ўсиши ва камбағалликдан чиқариш дастури доирасидаги ҳаракатлар ўз ижобий натижасини беради.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM