Пахтачи тумани ҳокими Ҳамдамов Музаффар Яздонқуловичнинг муборак Рамазон ҳайити байрами муносабати билан табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қадрли ва муҳтарам тумандошлар!
Барчангизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Кириб келаётган Рамазон ҳайитининг эзгу қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни, инсон тарбиясидаги аҳамияти беқиёсдир. Ушбу қутлуғ айёмга, файзли ва барокатли кунларга етказганига шукроналар айтамиз. Айниқса, дунё аҳлини қийнаб келаётган коронавирус пандемияси даврида сизлар сабр-қаноатингиз, саховатпешалигингиз, матонатингиз билан бу синовдан муносиб ўтаётганингизни қадрлайман.

Яратганнинг марҳамати билан аҳолимиз тинчлик ва фаровонликда ҳаёт кечирмоқда. Туманимизда янги тараққиёт босқичига қадам қўйилиб, барча соҳаларда янгиланишлар рўй бермоқда. Хусусан, “Хўжа Зиёвуддин” ва “Болғали” масжидларида қурилиш ишлари якунланиш арафасида.

Ҳурматли тумандошлар!
Барчангизни муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий қутлайман.
Дуога қўл очган кекса отахону онахонларимизнинг шундай фазилатли дамларда юртимиз тинчлиги, халқимиз бошига ташвиш солаётган турли иллатларнинг йўқ бўлиб кетишини тилаб қилган эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Уйда қолиб, хонадонларимиз файзу баракаси ва осойишталигини асрайлик!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM