"Йўлчиларимиз бор бўлсин"

Республикамиз бўйлаб кенг кўламли курилиш ишлари давом этмоқда,
Шу жумладан Пахтачи туманида ҳам.
Карантин бўлишига қарамасдан Пахтачи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари Пахтачи тумани марказидаги 4Р 58 е ва М-37 автомобиль йўлидан Зиёвуддинга кириш" автомобиль йўли ёқасидаги пиёдалар йўлакчасининг қурилиш ишларини ва латок ётқизиш учун асос қуриш ишларини жадал суръатларда давом этирмоқдалар.
Шунингдек, 4К 560 "Болтали -Боғолони-Зиёвуддин" умумфойдаланувдаги автомобиль йўлини асфальт қилиш учун асос қуриш ишлари бошлаб юборилганлигини хабар қилган эдик.
Бундан ташқари Пахтачи туман ички йўлларида ҳам ҳашар йўли билан бир қатор кўчалар тош-шағал ташланиб таъмирланди.
Жумладан: "Мирзо Олим" маҳалласи "Мустақиллик" кўчаси 0.4 км ва "Ҳунарманд" маҳалласи "Янги қишлоқ" кўчаси 1.5 км қисми таъмирланди.
Хайрли ишлар давом этмоқда!!!

Уйда қолинг!!!