18 май – Халқаро музейлар куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май Халқаро музейлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

Пахтачи туман тарихи музейи 1970 йилда дастлаб 22-мактабда тарих ўлкашунослик музейи бўлиб ташкил топган. 1985 йилда Собир Эшниёзовнинг ташаббуси билан янги бино қурилиб, 1988 йилнинг баҳорида фаолиятини бошлади.
Музей Буюк Ипак йўлида жойлашган бўлиб, музей биноси 565 м. кв.ни ташкил этади. Музей кириш қисми катта фойе ва 6 та экспозиция хоналар:
1. Археология
2. Одамларнинг турмуш ва хўжалик ҳаёти
3. XVI-XIX-асрлардаги хонлик даври
4. Халқ амалий санъати
5. XX-аср маърифатпарварлари
6. Мустақиллик кўргазмаси кабилардан иборат.

Бугунги кунда пахтачи тарихи музейи туман ҳокими М.Хамдамов ташаббуси билан янги замонавий қиёфа касб этиб, ташриф буюрувчилар учун файзли гушага айланган. Музейга ташриф буюриб катта таассурот олинг!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM