15 май – Ўзбекистон жамиятининг устуни ва ғурури бўлмиш “Оила” кунидир!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

БМТ Бош Ассамблеяси резолютсиясига биноан 1993 йилдан бери 15 май – Халқаро оила куни сифатида нишонланиб келинади. Оила бўғинига алоҳида бир кун ажратилишининг асосий сабабларидан бири БМТ та’рифича “Бир оила – бутун инсоният оилаларининг бирлигидир”, у жамиятнинг кичик бўғини, ватан ичра ватандир. Жамият аъзосининг том маънодаги етук шахс, комил инсон бўлиб етишиши узлуксиз оила билан боғлиқ. Чунки оила жамият асоси ва ҳаёт давомчиси бўлган фарзандлар камол топадиган тарбия маскани ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунда жадал ривожланиб бораётган жамиятнинг ўзаги бўлмиш меҳр-муҳаббат, ҳурмат, садоқат, инсонийлик, даҳлдорлик манбаи ҳам оиладир.

Қачон оилалар салоҳиятли бўлса, бундай оилалардан ташкил топган жамият ҳам салоҳиятли бўлади.

Шунинг учун динимиз ҳам оилага иймон, муҳаббат, та’лим-тарбия ва бахтли ҳаёт сари йўлловчи маскан сифатида қарашни вожиб қилган.

Эру хотин ўртасидаги муносабат қанчалик барқарор бўлса, оила шунчалик мустаҳкам бўлади, фарзандларни тарбияланиши тўғри олиб борилади.Улар ўртасида никоҳ аҳдининг бардавом бўлиши ва меҳр-муҳаббат билан ҳаёт кечириш эрдан ҳам, аёлдан ҳам ўта масъулиятли ва ниҳоятда нозик муносабатларни талаб қилади.

Бугун ёшлар орасида оилаларнинг бузилиши кўпайиб бораётгани сир эмас. Бу масала ҳозирги пайтда нафақат халқимиз, балки бутун дунё халқларини ташвишга солиб турибди. Бу борада давлат ва жамоат ташкилотларида жуда кўп илмий анжуманлар ташкил этиляпти, тадқиқотлар ўтказиляпти ва қарорлар қабул қилиняпти. Мутахассисларнинг таъкидлашича оилада меҳр-муҳаббатнинг юзага келиши ва ҳукм суриши учун қуйидаги шартларнинг бўлиши кўзда тутилади:

Оила аъзоларининг бир-бирини қадрлаши;
-оила аъзоларининг бир-бирларига ишониши ва ҳимоялаши;
-яқинлик, ўзаро ёрдам ва ўй-фикрларини ўртоқлашиш;
-масъулиятни ҳис қилишлари (ота-оналарнинг ўз бурч ва масъулиятларини ҳис этиши);
-қийинчиликларга қарши биргаликда курашиб, уларни ҳал қилишлари;
-ўзлигини ифода эта олиш ва бахтли яшаш учун муносиб муҳит ярата олиш;
-соғлом моддий ва маънавий ҳаётга эга бўлишлари.

Оилани мустаҳкамлашга хонадоннинг ҳар бир аъзоси масъул эканини унутмаслик лозим. Қайноналар ҳам, келинлар ҳам, ота-ўғиллар, қудалар ҳам бир-бирларининг хатоларидан фожиа ясамай, оилани асраб қолиш учун астойдил ҳаракат қилсалар, бундай хонадон чинакам меҳр-муҳаббат масканига айланади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM