12 май Халқаро ҳамширалар кунига Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамовнинг табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун энг инсонпарвар касблардан бири эгаларига яна бир бор минатдорлик билдириш ва қутлаш бахтига сазовор бўлганимдан беҳад хурсандман.

Президентимиз ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ўзининг юксак самарасини бермоқда.

Ушбу янгиланиш жараёнларида ҳамширалик ишини ривожлантириш ва халқимизга кўрсатилаётган хизмат сифатини юксалтиришга алоҳида эьтибор қаратилган.

Айни пайтда туманимиз тиббиёт масканларида саккиз юздан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари ишлаб кетмоқда.
Бугун мана шу ҳамшираларимиз ўзларининг фаол иш олиб бораётгани тиббиётимиз эришаётган ютуқларда ўз аксини топиб бормоқда.

Бугунги кун ҳамширлари оилада меҳрибон она, оқила уй бекаси, иш хонада моҳир мутахассис саломатлик поспони, жамиятда фаол, ташаббускор фидоий инсонлардир.

Ҳурматли касбига садоқатли ҳамширалар

Сизларни касб байрамларингиз билан муборакбод этаман.
Оилангизга тинчлик хотиржамлик, ўзингизга мустаҳкам соғлиқ тилайман, яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин!

Пахтачи тумани ҳокими
М.Хамдамов

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM