Пахтачида болалар боғчаларининг сони кўпаяди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Тинчлик маҳалласидаги болалар боғчаси 10 йиллар давомида фаолият олиб бормаётган эди.
Туман ҳокими М.Хамдамов собиқ болалар боғчаси биноси инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб, 2 млрд. 800 млн. сўм микдоридаги маблағ эвазига 120 ўринли боғчага айлантирилишини маълум қилди.
Қурилиш ишларига эртани ўзида киришилади. Қурилиш ишларини туманда кўплаб кўркам биноларни қуриб фойдаланишга топшираётган "Мадина савдо белгиси" корхонаси амалга оширади.
Шу ўринда айтиб ўтишимиз жоиз ки Пахтачи туманида 2020 йил инвестиция дастури асосида кўп йиллар давомида фойдаланилмасдан, ташландиқ ҳолатда бўлган 4 та болалар боғчалари реконструкция қилинади. Тўртала болалар боғчалари ҳам 120 қувватга эга бўлишади.
Уларнинг фаолияти тикланди. Янги иш ўринлари яратилади. Энг муҳими болажонлар мактабгача таълимдан баҳра олиш имкониятига эга бўлишади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM