Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг байрам табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

Уруш ва фронторти меҳнат фахрийлари!

Кўп миллатли Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941 — 1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида мардонавор иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

Аждодларимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Пахтачи туманидан ҳам кўплаб инсонлар тинчликни асраш учун Иккинчи жаҳон урушида жон-жаҳди билан хизмат қилдилар. Сабрли, бардошли, мард ва жасур бўлган ана шундай тумандошларимизнинг ҳаёти ҳозирги кунда ўзбек халқига ўрнак бўлиб келмоқда десам муболаға бўлмайди.

Одилов тухли бобо ва Сафаров Ғаффор боболар ана шундай матонат ва жасоратнинг тирик тимсолидир! Бу инсонлар билан суҳбатлашган сайин тинч-омон кунлар учун қанчалик қарздорлигимизни, уруш ва урушдан кейинги даврлардаги сабрли меҳнатини, ҳозирги замон кишиларида камайиб бораётган шукроналик ҳисларини кўриб шундай инсонлар борлиги учун “олам яшаётгандай гуё..”

Мана бугун юртимиз бўйлаб шу каби азиз инсонларимизнинг фашистлар устидан қозонилган Ғалабасининг 75 йиллиги шарафига

9-май − “Хотира ва қадрлаш куни” ҳар доимгидек кенг нишонланмоқда. Биз бундай инсонларни нафақат бугун балки, ҳар лаҳза қадрлашимиз зарур!

Азиз тумандошлар!

Мен шу фурсатдан фойдаланиб биринчи навбатда барча тумандошларимизни, Иккинчи Жаҳон Уруши қатнашчилари Одилов Тухли бобо ва Сафаров Ғаффор боболар ва 14 нафар фронторти меҳнат фахрийларини табриклайман!

Ҳозирда орамизда бўлмаган юртимиз равнақи, туманимиз ривожи учун фидокорона меҳнат қилган юрт фидоийларини муборак рузаи рамазон ойларида руҳлари шод, охиратлари обод бўлишини яратгандан сўраб қоламан!

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”, Ғалабанинг 75 йиллиги барчага муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

Пахтачи туман ҳокими

М.Хамдамов 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM