Милиция ходимлари "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқимиз тиничлиги йўлида кеча-ю кундуз, иссиқни иссиқ совуқни совуқ демай хизмат қилаётган ҳуқуқ посбонлари Пахтачи туманида кеча 7-май куни хайрия ишларини амалга оширишди.
Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов ва туман ИИБ бошлиғи подполковник С.С.Шарипов ташаббуслари билан Пахтачи туманидаги кам таъминланган оилаларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида "Рамазон туҳфалари" сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари улашишди.
Бу каби эътибордан миннатдор бўлган фуқароларимиз, Ватан хизмати учун мард, саховатли фарзандлар тарбиялаган милиция ходимларининг ота-оналарига раҳмат айтишиб, юртимиз тинчлиги учун соғ-омон бўлишларини Яратгандан сураб дуолар қилишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM