Қишлоқ хўжалиги ходимлари ўқув-семинар ўтказишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Оқ тепа ММТП ҳудудида туман ҳокими М.Хамдамов, сектор раҳбарлари, ММТП раислари, 1 ва 3 сектор ҳудудидаги фермерлар иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
“Культивация ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш” мавзусида бўлиб ўтган ўқув-семинарда культиваторларни тайёрлаш, униб чиққан чигитга культиватор ёрдамида ишлов бериш, суспензия тайёрлаш бўйича ишлар муҳокама қилиниб тажриба алмашилди.
Туман ҳокими ўринбосари Н.Рузиқулов ҳамда тажрибали деҳқон Ш.Юлдошев культивация ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби бўйича тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Биолаборатория ходимлари суспензия тайёрлаш бўйича тушунча ҳамда кўрсатмаларни бериб ўтишди.
Туман ҳокими М.Хамдамов дала четларига озиқ-овқат маҳсулотларини экиш билан дала меҳнаткашлари ва оила аъзолари дастурхони тўкинлигини таъминланиши ҳақида эслатиб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM