Ҳунармандларга имтиёзли кредитлар берамиз

Ҳурматли тумандошлар, тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлар сизда ўз фаолиятингизни кенгайтириш истаги мавжуд бўлса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539 Қарор асосида имтиёзли кредитларни сизга тавсия этамиз!

Бунинг учун сиз Пахтачи туман “Ҳунарманд” уюшмасига мурожаат қилинг!

Ушбу кредитлар ҳунармандчиликнинг қўйидаги 34 хил фаолияти турлари учун берилади.

1. Ганч ўймакорлиги   

2. Қўлда гилам тўқиш   

3. Қўлда газламалар тўқиш   

4. Тош ўймакорлиги   

5. Миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар   

6. Кандакорлик, мисгарлик буюмлари   

7. Металлдан ясалган буюмлар   

8. Тунукадан ясалган буюмлар   

9. Миллий пойабзал тайёрлаш   

10. Миллий либослар тайёрлаш   

11. Бош кийимлар тайёрлаш   

12. Ёғоч ўймакорлиги   

13. Суякка ўйма нақш солиш   

14. Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар   

15. Каштачилик   

16. Зардўзлик буюмлари   

17. Мусиқа асбоблари   

18. Чинни, фаянс ва сопол буюмлари   

19. Қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари   

20. Ўйинчоқлар   

21. Майда ҳайкалтарошлик буюмлари   

22. Чарм маҳсулотлари   

23. Муаллифлик мебелларини тайёрлаш   

24. Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари   

25. Печка ва каминлар ясаш   

26. Новдалардан буюмлар тўқиш   

27. Мозайка ишлари   

28. Кўзгу тайёрлаш   

29. Шиша пуфлаш ишлари   

30. Ҳажмли ва шаклли қолипларда қуйилган буюмлар   

31. Соатсозлик   

32. Эмаллаш ишлари   

33. Эсдалик буюмлари   

34. Оддий металлардан миллий услубда тайёрланган тақинчоқлар

Ҳунарманд уюшмаси аъзоси бўлиш учун сизга:

1.  Давлат хизматлари маркази томонидан гувоҳнома (34 фаолият йўналишидан бири)

2.  Паспорт нусхаси

3.  Ҳунарманд уюшмаси аъзоси бадали ЭКИҲ 3 баравари (669 минг сўм)

4.  2 дона 3х4

5.  Фаолиятингиздан фото лавҳа

Мурожаат учун телефон: 93 226 77 91

 

Image_elon: