Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муомала воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир.

Маълумки нутқ ёзма шаклга кўчгандан сўнг ёзувга айланади. Ёзув эса ҳар доим ҳам талаффузга тўғри келмайди. Бундан ташқари ҳозирги кунда кам ишлатиладиган ёки муомаладан чиққан айрим ўзбекча сўзларнинг маъноларини фақатгина луғатларда кўришимиз мумкин.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Пахтачи туман бўлинмаси ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамкорлигида ҳокимлик каналида она тилимизда аввалги ва ҳозирги кунларда муомалада бўлган сўзларни имлоси ва асл маъно мазмуни бериб борилмоқда!

Мазкур лойиҳани ватанимизни бирон бир оммавий ахборот воситасида деярли учратмайсиз!

Ушбу лойиҳа 2019-йил 1 июлдан ҳар куни бир ўзбек тилидаги бир сўз имлоси ва унинг маъноси #Давлат_тилининг_30_йиллигига ҳамда 2020-йилга келиб #Тилга_эътибор_элга_эътибор  хештеги остида бериб келинмоқда.

Биз сизларга ушбу сўзларнинг миқдори 4-апрелга келиб 111 тага етганлигини хурсандчилик билан етказмоқдамиз.

 

Абдумажид Ҳусанов

Пахтачи туман ҳокимлиги

ахборот хизмати раҳбари

 

Абдуқаҳҳор Ғаппоров

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Пахтачи туман бўлинмаси раҳбари

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM