«Мени савобдан айирманг!»

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманимизда туғилиб вояга етган юртдошларимиз томонидан телеграм месенжерида «Пахтачилик кўнгиллилар бирлашайлик/уйда колинг» мулоқот гуруҳи ташкил қилинди. 
Ушбу гуруҳнинг мақсади эл бошига келган бугунги эпидемик вазиятда иқтисодий қийналган тумандошларни қуллаб-қувватлашдан иборат. 
Ушбу акция доирасида ташаббускорларнинг чақиригига лаббай деб жавоб берган Гулшан маҳалласида яшовчи ўзини оммага тўлиқ таништиришларини  ҳохламаган Ф. исмли тадбиркор ҳамқишлоқларидан 10 нафар ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. 
10 оиланинг ҳар бирига ун, тухум, мой, макарон  маҳсулотидан иборат озиқ-овқат лар тўплами тарқатди. 
Тарқатиш жараёни суратларини тадбиркоримиз тарқатмасликни сўраб оддийгина  «мени савобдан айирманг» деб қўйди. 
Бирингизга минг берсин, барака топинг, биз сиз каби юртдошларимиз билан билан фахрланамиз дейсан беихтиёр!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM