Фуқаролар Халқ қабулхонасига онлайн мурожаат қилишингиз мумкин

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23-мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган бир қатор қоидалар ва чекловлар белгиланди. Ушбу қарорнинг 2-бандига кўра;
- Аҳолига мамлакатимизда жорий қилинган карантин қоидаларини ҳамда қўлланилаётган вақтинчалик чекловларнинг моҳиятини оғирлик ва вазминлик билан тушунтириш ишларини олиб бориш;
-  Кўрилаётган чораларнинг нотўғри талқин этилишига йўл қўймаслик, бунда Халқ қабулхоналари ўз фаолиятини тўхтатмаслиги, фақатгина фуқаролар мурожаатлари билан масофавий ишлашга ўтилиши, мурожаатларда қўйилаётган муаммолар белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилиши белгиланган. 
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пахтачи туманидаги Халқ қабулхоналарида  фуқароларга имкон қадар “онлайн” режимида мурожаат қилиш 66-404-10-00, 66-403-10-56 телефон рақами орқали мурожаатларни қабул қилади.
Мурожаатингиз тегишли ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади ва ҳал этиш чоралари кўрилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM