1-сектордаги маҳаллалар йўллари асфальтланди 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қувондиқ. Кўрпа ва Тинчлик маҳалларига олиб борувчи 5 километрдан ортиқ йўл таъмирланиб асфальтланди. 
Асфальтлаш ишлари 16-март санасида якунланди. Учала маҳаллаларда истиқомат қилувчи тумандошларимиз туман ҳокими М.Хамдамовга ўз миннатдорчиликларини билдиришиб, дуолар қилишмоқда.
Йўлсозлар ўзларига кўрсатилган ҳурмат учун учала маҳаллалар аҳолисига айниқса Кўрпа маҳалласи аҳолисига алоҳида ўз миннадорчиликларини билдиришди.
Пахтачи туман Йўллардан Фойдаланиш Унитар Корхонаси (Й.Ф.У.К.) раҳбари Н.Эшонқулов бошлик йўлсозлар куни кеча 17-март кунидан бошлаб ушбу 1-сектордаги Ёбу ва Истиқбол маҳаллаларига олиб борувчи 2 ярим километрлик йўлни асфальтлаш ишларига тайёрлашга киришишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM