Куни кеча 12-март куни Пахтачи туман ҳокимлигида туман ҳокими М.Хамдамов ва Қозоғистонлик инвестор М.Жанибеков янги ташкил бўлган “SAMARKAND-KZT EKO MILK COMPANY” М.Ч.Ж. Қўшма корхонаси фаолияти бўйича музокара олиб борди.
Музокара давомида Қозоғистонлик инвестор Мурат Жанибеков томонидан туманимизга агро комплекс ташкил этиш мақсадида 70,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш бўйича келишувларга эришилди.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади.