Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бугунни ўзида 10 нафар ёшларни ва 10 нафар оилани иш билан таъминлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани Кўрпа маҳалласида жами 40 гектар майдон “Ziyovuddin Silk” МЧЖга ажратилган. Ушбу ердан тут кўчатлари учун 28 гектар майдон ажратилган. Тут кўчатлари учун ажратилган майдоннинг 15 гектарига 90 минг дона тут кўчатлари экилган ва ҳозирда яна экиш ишлари давом этмоқда.
Кўрпа маҳалласида истиқомат қилувчи 10 нафар ёшларга тут кўчатлари учун ажратилган ердан 12 сотихдан ер бўлиб берилди. 
Эътиборли тарафи 10 нафар ёшларнинг 3 нафари Хайруллаев Ғиёс, Хайруллаев Меҳриддин ва Рустамов Достонлар 30 ёшга ҳам тўлмаган. Қолган 7 нафар фуқаролар 35 ёшдан катта бўлмаган ёш оилалар соҳибларидир.
Бугун туман ҳокими М.Хамдамов ушбу тут майдондан яна 10 нафар фуқарони доимий иш билан банд қилиш мақсадида 1,5 гектардан 4 гектаргача чорвачилик учун ер ажратиб беришда бош бўлди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM