Ер ва мол-мулк солиғи тўлашда кимларга имтиёз бор!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Қаҳрамон унвонига сазовор бўлганлар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар, уруш қатнашчилари ва ҳалок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинлар мол-мулк ва ер солиғи тўламайди;

ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар, пенсионерлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари учун мол-мулк солиғи бўйича 60 кв. м майдон ўлчами доирасида солиқ солинмайдиган минимум белгиланган.

 I ва II гуруҳ ногиронлари ва ёлғиз пенсионерлар ҳамда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар ер солиғи тўламайдилар;

муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.

Бунда мазкур имтиёзлар, ваколатли органлар томонидан берилган ҳужжатлар асосида солиқ тўловчининг танлаши бўйича фақат битта объектга берилиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сонли ва 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорларига мувофиқ, дастур доирасида қурилган уй-жойлар ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мулк солиғини тўлашдан озод қилинадилар.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM