Муносабат: Болталидаги ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-февраль куни Болтали маҳалласидаги ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати танқид қилинган эди. 
 Пахтачи тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Х.Мақсиддинов ва инспекция ходимлари Ж.Ахмедов, К.Норбўтаев, “Тоза ҳудуд” ДУК Пахтачи туман филиали муҳандиси Т.Элмуродов, Болтали маҳалла раиси О.Жабборовлар Болтали маҳалласи М-37 йўл четидаги зовур ёқасида ноқонуний тарзда пайдо бўлиб қолган чиқиндихонани бартараф этишди.
Болтали маҳалласи фуқаролари ва тадбиркорлари ўртасида белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташламасликлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Пахтачи тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM