Бизникилар яна вилоятда биринчи!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маълумки, вилоятимизда барча соҳаларда йилнинг энг яхшилари аниқланмоқда. 2019 йилда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ўз ҳиссасини қўшганлиги учун Пахтачи тумани ҳокимининг  биринчи ўринбосари Қудратов Шерзод Асадовичга Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Ташаккурнома билан тақдирланганлигини аввал хабар берган эдик.
 2019 йилнинг энг яхши масъул котиби танловининг вилоят босқичида  Вояга етмаганлар ишлари бўйича Пахтачи туман идоралараро комиссия масъул котиби Номозов Довудхон Акмал ўғли фахрли 1-ўринни эгаллади.
Туман ҳокими М.Хамдамов Қудратов Шерзод Асадович ва Номозов Довудхон Акмал ўғлини эришган ютуқлари учун Ташаккурнома билан тақдирлади. 
Туман ҳокими М.Хамдамов барча ҳокимият ходимларига иш фаолиятида доимо биринчилардан бўлишда, аввало, халқ манфаати йўлида сидқидилдан хизмат қилиш энг олий мақсад бўлсагина юқори марраларни қўлга киритишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM