Жиноятчиликни олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019-йил 22-январь куни Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида Сардоба, М.Олим маҳалла фуқаролари ҳамда талабалари иштирокида Жиноятчиликни олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник М.Гаппоров, кадрлар бўйича ўринбосар, майор А.Нигматов, “Оила” илмий-амалий маркази Пахтачи туман бўлими раҳбари Р.Магрипова, хотин-кизлар қўмитаси бош мутахассиси Л.Қалқановалар алкогол маҳсулотлари истеъмоли натижасида содир этилаётган жиноятлар ҳакида, уларнинг инсон онги ва келажагига салбий таъсири ҳақида сўзладилар. Р.Магрипова томонидан бу иллатларни олдини олиш учун китоб ўқиш энг самарали восита эканлиги таъкидланди.
 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM