Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (қисқартма)

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
  • Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир.
  • «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда»

Шуни айтиш керакки, бизда ҳар доим бош ислоҳотчи — давлат бўлиб келган ва бу сиёсат даражасига кўтарилган, барчаси «юқори»дан белгиланар эди. Энди эса ислоҳот жамиятдаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади. Халқни қийнаётган муаммолар эса ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги кайфиятлар, халқ қабулхоналари ва бошқа «барометрлар» орқали аниқланади.

  • Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилади

“Барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади. Бу йил экспортёрларга кафиллик берадиган ва харажатларнинг бир қисмини қоплайдиган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда экспортни олдиндан молиялаштириш учун Экспорт кредит агентлиги ташкил этилади”, деди.

  • 2020 йил - «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» йили
  • Шу йилдан илк маротаба 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш бошланади.
  • Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробар кўпайтирилади.
  • Қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратилади.
  • Мамлакатимиздаги педагогика олий таълим муассасаларида таълим олиш 3 йил бўлади.
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари:

 Мусиқа таълими;

 Жисмоний маданият;

Технологик таълим;

 Чақириққача ҳарбий таълим;

 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;

 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

  • Олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилади.
  • Олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақиллик берилади.
  • Эл юрт умиди жамғармаси ёрдамида 700 га яқин олимлар ва тадқиқотчилар чет элга жўнатилади.
  • 1000000 дастурчи лойиҳаси амалга оширилади.
  • Рақамлаштириш, ахборот технологиялари бўйича бош вазир ўринбосари лавозими, ҳар бир вазирлик ва идораларда ҳам ҳамда ҳокимликларда раҳбар ўринбосари лавозимлари жорий этилади.
  • Яқин икки йилда қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминлашимиз керак.  «Рақамли Ўзбекистон  — 2030» дастури ишлаб чиқилади.
  • Аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори маош тўланади.
  • Вазирлар Маҳкамаси икки ой ичида қурилиш соҳасини 2025 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсин.
  • Банк тизимини ривожлантириш бўйича қатъий чоралар кўрилиши керак. Банк тизими рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича 10-15 йил ортда қолмоқда. Давлат банклари босқичма-босқич стратегик инвесторларга сотилади. Жорий йилда Миллийбанк ва Ипотека-банк ҳам ўз евробондларини чиқаради. Кредит тарихи ахборот тизими тўлиқ ишга туширилади.
  • Жорий йилда геология соҳаси учун давлат бюджети ҳисобидан 2 триллион сўм маблағ ажратилади.
  • Миллий иқтисодиётимизни минерал хомашё ресурслари билан таъминлаш, геология соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва давлат харажатларини камайтириш мақсадида фойдали қазилмаларни қазиб олишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Давлат геология қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирга камида 20 та кон бўйича тайёр лойиҳалар тўпламини шакллантириб, салоҳиятли инвесторлар жалб этилади.

  • Давлат солиқ қўмитаси қошида янги Фискал институти ташкил этишни таклиф қиламан. Бу жараёнга хорижий етук мутахассисларни жалб этиш зарур.
  • Мурожаатномада айтилишича, ҳозир республикамизда «280 га яқин лицензия ва рухсатномалар мавжуд».
  • Мавжуд лицензия ва рухсатномаларнинг айримлари фаолият турлари ҳисобини юритиш, маблағ ундириш ёки Президентимиз таъбири билан айтганда, шунчаки "назоратни бўшаштирмаслик" учун жорий қилинган.
  • Президент лицензия ва рухсатномалар бериш асосларини тубдан қайта кўриб чиқиш учун 3 ой муҳлат берди. Уларнинг сони камида 2 баробар қисқартирилиши соҳа самарадорлиги ва сифат кафолатига хизмат қилади.
  • Икки йиллик мораторий тугади дегани, энди тадбикорларни ёппасига текшириш бошланади дегани эмас.
  • Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилишга босқичма-босқич ўтамиз.
  • Корхоналарни соғломлаштириш бўйича бутунлай янги тизим жорий этамиз.
  • Прописка тизими халқаро тажрибалар асосида ўрганилиб, ислоҳ қилиниши лозим.
  • Парламент ва Ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим.
  • Турли ҳисобларга кўра, мамлакатимизда 4-5 миллион аҳоли (12-15 фоиз) кам таъминланган ҳисобланади.
  • Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори даражада оширилади.
  • Фикримча, мустақиллик тарихимизда илк бор аҳолининг камбағал қисми ҳақида сўз бораётгани ўзгараётганимиздан далолат!
  • Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади ва камбағалликнинг олдини олиш мақсадида 700 млн доллар маблағ жалб этилади.
  • Пенсияга чиқиш учун 100 та ҳужжат талаб қилинади. Энди фуқароларимиз пенсияга чиқиши учун фақат паспорт билан мурожаат қилинадиган тизим яратилади.
  • Шифокорларнинг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини кучайтирамиз. ...Мана, ижтимоий тармоқларда одамларимизнинг шифокорларга нисбатан номақбул муносабатини ҳам кўряпмиз... Худди ўқитувчиларга қилганимиз каби шифокорларга ҳам муносиб меҳнат шароити яратиш учун амалий ишлар қилишимиз лозим.
  • Ёшларнинг спорт билан шуғулланишларини яхшилаш ишлари учун 200 миллион доллар маблағ, зарур бўлса, аниқ ҳисоб-китобларга мувофиқ ундан-да катта маблағ ажратилади.
  • Жорий йил 1 октябрга қадар Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади. Экология ҳақида гап кетганда корхона, ташкилотлар ҳам масъулиятни ҳис этиши, чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишида лойиҳаларни таклиф этиши керак.

Президентимиз Экология партиясига жорий йил октябрга қадар Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этди. Шу асосда қонунлар ва қарорлар ишлаб чиқилиши белгиланади.

  • Бу йил Махмудҳўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги нишонланади.
  • Вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида маҳаллий кенгашларга ҳисобот берадиган тизим жорий этилади.
  • Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функциялар тегишли органларга ўтказилади.
  • Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этишни таклиф қиламан.
  • Суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклаш лозим. Судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам шахсан  Президентнинг қаттиқ назоратида бўлади.
  • Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак. Адолат борлигига ишониши керак.
  • Коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган Парламент ва Президентга ҳисобдор алоҳида орган ташкил этилади.
  • 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётганларга автоматик тарзда фуқаролик берилиши даркор. Бу билан 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ узоқ йилдан буён ечилмай келаётган муаммолари ҳал этилади
  • Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас, бугунги халқимиз, кечаги халқ эмас.
  • Ўтган 3 йил ичида сўз эркинлигига, ОАВ, журналист ва блоггерларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Бундан кейин ҳам уларга ана шундай замин яратамиз! Мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.
  • Биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли БУЮК ХАЛҚМИЗ!

Тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз!

24.01.2020 йил

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM