Пахтачи туман прокуратураси ва туман тиббиётчилари "Соғлом онадан соғлом бола" шиори остида бирлашишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туман прокуратураси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида бирлашманинг кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассислари иштирокида "Соғлом онадан соғлом бола" шиори остида бирлашмага қарашли Ҳайит-Элбеги қишлоқ оилавий поликлиникасида асосан 1-6 ёшли болалар, ҳомиладорлар ва бошқа шу ҳудудда яшовчи аҳолиси ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикни сифатли ва самарали ўтказиш касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш, оналар ва гўдаклар саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб мунтазам ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари туманнинг энг чекка ҳудудларини ва аҳолининг тиббий кўрикка муҳтож қатламинитўлиқ қамраб олиш устувор вазифа этиб белгилаб олинган. Зеро Соғлом авлод соғлом келажак.
Туман тиббиёт маъмурияти алоҳидатуман прокурори Э.Шариповга мазкур тиббий кўрикда ҳамкорлик қилиб, шифокорларни узоқ худудларга бориб келишлари учун транспорт ажратишда амалий ёрдам берганликлари, тиббиёт ходимларига келгусида тиббиёт сохасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларда ўз тавсияларини берганликлари учун миннатдорчилик билдиради.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM