Корхона ва ташкилотлар демографияси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

        Пахтачи туманида 2019 йилнинг 1 декабрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 2115 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 1174 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 235 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

       Фаолият кўрсатаётган 1174 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 442 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 194 таси савдо соҳасига, 143 таси саноат соҳасига, 57 таси қурилиш соҳасига, 20 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига,  19 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 9 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 5 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 283 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

                             

Пахтачи туман статистика бўлими

Тел:  (0-366) 403-13-63

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM