Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Пахтачи туманидаги 10-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми янги биноси фойдаланишга топширилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Бек Транс Навоий” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилган бинога 4,4 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Мазкур масканда 40 нафардан ортиқ шахсий таркиб учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган. Керакли жиҳозлар билан таъминланган спорт майдончаси, ўқув-машғулотлар минораси, ўқув ва дам олиш, смена бошлиғи, диспетчер, инспектор, бўлим бошлиғига алоҳида хоналар, ошхона, асбоб-анжомлар сақланадиган омбор, 90 ўринли мажлислар зали хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирда касбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмига янги “Isuzu” ўт ўчириш автомобили ҳам топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойберганов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.
 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM