Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Хамдамовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!

Сизларни, бутун туманимиз халқини ушбу қутлуғ айём Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, езгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз!

Қисқа даврда халқимизнинг асрий орзулари, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган озод ва обод Ватан равнақи тамойиллари, юртимиз фуқароларининг бурч, ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ўзида мужассам этган Конституциямиз асосида жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва сўверин давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, Бош Қомусимиз “Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамиятига ўтиш”нинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Бош қомусимиз асосида туманимизда кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан:

“Обод марказ” дастури доирасида туман марказида 5.5 кмни таъмирлаб, асфальт қилиш учун қарийб 7 млрд сўм сарфланди. Зиёвуддин шахарчасини шахарсозлик нормалари билан келишилган холда 2 та замонавий кўп қаватли уй-жой биноси, 14 та ташкилотлар янги биноси ва 30 та капитал таъмирланадиган биноларга ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек туманимизга 232 млрд 200 млн сўм миқдорида инвестициялар киритилди.

Туманда “Обод қишлоқ” дастурига асосан Бурқут қишлоғида 50 қатновга мулжалланган “Бурқут” қишлоқ врачлик пункти ҳамда Сулув (Тараққиёт) қишлоғида 75 қатновга мулжалланган Қурбон Ражабов қишлоқ врачлик пункти биноларида капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. “Чашма” маҳалласи ҳудудидаги Қурғонча қишлоғида қиймати 750,9 млн. сўмлик янги тиббиёт пункти биноси қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилди. Конституциямизнинг ҳаётга кенг татбиқ қилинганлиги ва ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ туманимиз соғлиқни сақлаш соҳасида умумий касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 2018 йилдаги 102,7 дан 2019 йил 8 ойлигида 93,8 га камайган. Бирламчи касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 2018 йилда 82,4 дан 2019 йил 8 ойлигида 73,7 га камайган. Хусусан ижтимоий-иқтисодий ва маънавий соҳада ҳам илгариламоқдамиз!

Азиз тумандошлар

Сизларни Конституция байрами билан яна бир бор самимий муборакбод этаман. Сизларга омад, сиҳат-саломатлик ва оилавий ҳотиржамлик тилайман!

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM