Ҳурматли пахтачиликлар!

Сизга шуни маълум қиламизки, электр энергияси ишлаб чиқаришда ёқилғи танқислиги сабаб туманда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кутилмоқда.

Шу муносабат билан электр энергияси истеъмолчиларидан Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарияти узр сўрайди.

Шунингдек, корхона раҳбарияти шуни маълум қиладики, ҳаво ҳароратининг совиши натижасида (эҳтиёж ортган вақтларда) барча истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан иситиш мақсадларида фойдаланишлари оқибатида энерго тизимда қувват танқислиги юзага келади.

Мана шундай юқори истеъмол вақтларида энерго тизимдаги ҳалокатга қарши автоматик қурилмаларнинг ишлаб кетишини олдини олиш мақсадида тармоқларга маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа графикка асосан режали чеклашлар киритилади.

Image_elon: