Пахтачида спортчилар 5 ташаббус ижроси юзасидан спорт мусобақалари ўтказишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 26-октябрь куни Пахтачи тумани болалар – ўсмирлар спорт мактабининг асосий базаси “Хумор сув хавзаси” спорт мажмуасида катта спорт тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими М.Хамдамов, туман прокурори Э.Шарипов ва “Шамсназар” маҳалласи фаоллари, нуронийлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббус доирасида спортнинг футбол, бадиий гимнастика, стол тенниси, кураш, қўл жанги, гандбол, бадминтон турлари бўйича БЎСМ биринчлииги ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топшрилди.

Маълумки, спорт мактабини таъмирлаш учун 50 млн. ҳамда ундаги спорт секциялари фаолиятини ривожлантириш учун ҳам 50 млн. сўм маблағ ажратилган эди. Ушбу маблағларга келтирилган спорт анжомлари тантанали равишда  туман ҳокими М.Хамдамов иштирокида топширилди. Мазкур жиҳозлар ва спорт мусобақаларига ажратилган совғалар учун спорт мактаби маъмурияти ва тренерлари туман ҳокими М.Хамдамовга ўз миннатдорчилигини билдиришди. Туманимиз ёшларини спортга ошна қилиб уларни соғлом бўлишларида жонбозлик кўрсатиб, ўз билим ва меҳнатларини аямасдан фаолият олиб боришга ваъда беришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM