5-ташаббус доирасида 35-мактабда шахмат тури бўйича "Эргашева Айбиби Она" хотира мусобақаси ўтказилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 35 мактабда 5та ташаббуснинг 2-йўналиши спортнинг шахмат тури бўйича "Эргашева Айбиби Она" хотира мусобақаси ўтказилди.

Унда 75 нафар ўқувчи, Халқ депутатлари Пахтачи туман кенгаши депутати Х.Эргашев маҳалла раиси А.Шарипов, шахмат устаси фахрийси Б.Болтаев, мактабнинг маъанавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Б.Бердиёров, ёшлар етакчиси Д.Мухаммадиевалар ташкилотчилик ва ҳакамалик ишларида иштирок этишди. Бу шахмат мусобақасим  кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мусобақада 1-ўринни 10 синф ўқувчиси У.Ахмедов, 2-ўринни 8 синф ўқувчиси С.Нематова ва 3-ўринни 6-синф ўқувчиси С.Исмоилов эгаллаган бўлса 4-ўринга 8-синф ўқувчиси Д.Амиртошовлар муносиб бўлишди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда совриндролари, Халқ депутатлари Пахтачи туман кенгаши депутати Хамидулла Эргашев ва мактаб маъмурияти  томонидан мақтов ёрлиқлари ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM