Хотин-қизлар бўйича ўринбосарнинг бир куни.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 21-октябрь куни Пахтачи туман ҳокими ўринбосари хотин қизлар қўмитаси раиси Бобоназарова туман тиббиёт бирлашмаси аёллари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилиш 21- октябрь “Ўзбек тили давлат тили” мақомини олганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилди. Йиғилишда хотин-қизлар томонидан тилга эътибор, одоб-ахлоқ, кийиниш, муомила маданияти ва касб этикасига риоя қилиш тўғрисида суҳбатлашилди. Айниқса, ёш тиббиёт ходимларини ўз касбини севишга ва касб этикасига амал қилишга чақирди.

Шунингдек, бугун Г.Бобоназарова туман маданият уйида тумандаги мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган “Тақдиримсан, тарихимсан, келажагимсан она тилим” шиори остида тайёрланган байрам тадбирида иштирок этиб кириш сўзи билан очиб берди. Ушбу тадбирда 23-мактаб жамоасининг чиқишлари йиғилганларда жуда катта таассурот қолдирди.

Тадбирдан сўнг Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов томонидан энг илгор теримчи аёллар учун ажратилган совғаларни "Болтали"  маҳалласидаги “УСТА ЎРИН ҚУЛДОШ” фермер хўжалигининг теримчиларига топширилди. Теримчи аёллар бу каби эътибордан хурсанд бўлишди ва далада охирги мисқол қолгунча теримда иштирок этиш нияти бор эканликларини маълум қилишди.

Пахтачи туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Г.Бобоназарова туман хотин-қизларининг бугунги ва эртанги ҳаётдан рози, бахтли ҳолда яшашлари учун бор билим куч ғайратини аямасдан меҳнат қилишда давом этмоқда.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM