Хорманг пахтакорлар! Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов пахтакор теримчиларни тақдирлади.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов жорий йил пахта терими даврида мунтазам пахта майдонларидаги терим жараёнидан  мунтазам хабар олиб келмоқда.

Бугун 20-октябрь куни 1-сектордаги  "Пармонов Сайфулло Бердибоевич" фермер хўжалиги далаларида “Тўғолон” маҳалласининг 147 нафар теримчилари ва 200 дан ортиқ кўнгиллилар туманимиз хирмонига пахта териб ўз хиссаларини кўшишмоқда. Бугун ушбу теримчиларга туман ҳокими М.Хамдамов ўз ҳисобидан ош дамлатиб дастурхон ёзди.

Пахтачи тумани 4-секторга қарашли "Аллаёров олтин даласи" ММТП ҳудудидаги "Норбўта Мелиевич" фермер хўжалиги  шартомавий режасини 110% га бажарди. Фермер теримчиларга дастурхон тузаб таом улашди. Шу муносабат билан туман ҳокими М Хамдамов ва туман сектор раҳбарлари фермер хўжалиги раисини табриклаш учун ташриф буюришди. Туман ҳокими М.Хамдамов фаоллар ва илғор теримчиларга совғалар топширди. Заҳматли меҳнатларига раҳматлар айтди.

Шу бугуннинг иккинчи яримида Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бугун 2-секторга қарашли "Наврўз-Пўлатчи" ММТП ҳудудидаги "Саховат" фермер хўжалиги майдонларда пахта тераётган теримчилар билан учрашди. Улар бугунни ўзида "Саховат" фермер хўжалиги далаларидан 16 тонна пахта териб туман хирмонига катта хисса қўшишди.

 Теримда шижоат кўрсатган илғор 150 дан ортиқ теримчиларга туман ҳокими М.Хамдамов совғалар улашди.

Совғалардан руҳланган теримчилар далаларда бир мисқол ҳам пахтани ёғин сочин кунларга қолдирмай териб олишга ваъда беришди.

Ушбу йилги пахта терими мавсумида барча ташкилотлар ўзларинг бемминат хизматлари билан теримчилар хизматида бўилшмоқда. Тумандаги банк ходимлари терим пулларини ўз вақтида теримчиларга етказиб беришаётган бўлса, туман маданият бўлими ва санъат мактаблари санъаткорлари теримчиларга ўзларининг куй қўшиқлари билан кўтаринки кайфият бағишлаб келишмоқда.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM