Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман Кенгашининг
СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари М. Шукуров олиб борди.
9-Оқтепа сайлов округидан туман Кенгаши депутати А. Ҳусанов сессия котиби этиб тасдиқланди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Депутатлар 13 кишидан иборат туман сайлов комиссиясининг қуйидаги таркибини тасдиқлади:
Султанов Шокир Қуванович – туман халқ таълими бўлими мудири,
Исломов Алишер Хайдарович – туман маданият бўлими бошлиғи,
Соатов Дадабек Дусмуродович – туман статистика бўлими бошлиғи ўринбосари,
Курбанова Мухайё Гафуровна – 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси,
Эшмуминов Ғолибжон Эргашович – Пахтачи педагогика коллежи директори,
Саттаров Дилшод Шарофиддинович – туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи,
Эшханова Яхшигул Эшхоновна – туман халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбиялаш шуъбаси раҳбари,
Рахимов Камолиддин Баходирович – туман мактабгача таълим бўлими кадрлар бўлими нозири,
Давронов Элбек Ашурович – туман адлия бўлими бошлиғи,
Назаров Латиф Урозович – туман бандликка кўмаклашиш маркази директори ўринбосари,
Какилова Мухаббат Эломоновна – туман тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлим методист врачи,
Бобаев Элдор Бахтиёрович – «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Самарқанд филиали Пахтачи туман телекоммуникация боғламаси бошлиғи,
Худойбердиева Дилдора Муминовна – туман ҳокимлиги молия бўлими ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашининг тавсиясига мувофиқ Султонов Шокир Қувонович халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси этиб тасдиқланди.
Шунинг билан халқ депутатлари туман Кенгашининг етмиш тўртинчи сессияси ўз ишини тугаллади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM