Пахтачи туман ҳокими соҳа ходимларига табриги.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Сиз, азизларни, таълим-тизимида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан чин юракдан табриклайман!

Бизга илм ўргатган фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламан.

Улуғ маърифатпарвар Абдулла Авлоний бобомиз “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деб бежиз айтмаган.

Ана шу ўткир ҳақиқатни ҳисобга олиб, давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши таълим-тарбия соҳасида туманимиз бўйича бир қатор ишлар амалга оширдик.

Жумладан: Ушбу йилда жами 37 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 50 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият йўлга қўйилиб, қамров 46,7 фоизга етди.

 

Туманимиз болалар қамрови бўйича вилоятда 3 ўринда эканлиги эътиборга лойиқ.

 

 Жорий йилнинг 7 ой давомида 37 та фаолият кўрсатаётган МТМларнинг бўш турган хоналарини таъмирлаш ҳисобига 87 та, 50 та оилавий боғчаларнининг фаолияти йўлга қўйилиши  натижасида 150 та янги иш ўринлари яратилди.

2019 йил 15 та мактабгача таълим ташкилотларига  реконструкция, мукаммал таъмирлаш ишларига жами 15 млрд 627 млн сўм маблағ ажратилган. 

Қурилиш ишлари бажарилган МТТларда қувват 465 ўринга оширилиб,  болалар қамрови 465 га кўпаяди.

Таълим соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида, биргина август ойи давомида туманимиздаги умумтаълим мактабларини куз-қиш мавсумига ва янги ўқув йилига тайёрлаш учун 520 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Бундан ташқари “Хумор” сув хавзаси спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари учун 50 (эллик) млн сўм маблағ ажратилди.

Яратилаётган имкониятлар туфайли туманимиз ёшлари турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Пахтачи шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда.

 

Туманимиз мактаблари битирувчиларининг жорий йилда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниши даражасига кўра, вилоятимиз бўйича 2 ўринни эгаллаши туманимиз ўқитувчиларининг меҳнати самараси деб биламан.

 

41-мактаб ўқувчиси Чаманова Лола  Ойбековна Халқаро миқиёсдаги танловда  иштирок этиб муваффақиятга  эришган бўлса, 34-Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Эркинов Суҳроб Орипович Халқаро кўрик танловнинг тасвирий санъат йўналиши  бўйича   лауриати бўлди.

43-мактаб ўқувчиси Муҳаммадиева  Маҳлиё  Шомурадовна Халқаро кўрик танловнинг эстрада йўналиши  бўйича 3-ўрин соҳиби бўлди.

 “Ёш китобхон” республика кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган туманимизнинг 24-мактаб ўқувчиси Камолова Машҳура танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

         40-мактаб ўқувчиси Нормаматова Лайло Санъат қизи Ёшлар шахмат тахтаси  спорт мусобақасида Республикада 4 ўрин соҳибаси бўлди.

6-мактаб ўқувчиси  Холиқулов  Оғабек 2019 йил карате Қозоқистонда ўтгазилган Халқоро мусобақада 3-ўринни эгаллаб 2020-йил Японияда ўтгазиладиган олимпиадага йўлланмани қўлга киритиди.

12-15-сентябрь кунлари Ҳиндистонда ўтказилган Самбо кураши бўйича Осиё чемпионатида туманимиз спорт мактаби тарбиялановчиси Худайқулов Лочинбек Осиё чимпиони бўлиши, барчамизни қувонтириб, ғурур ва ифтихор бағишлади.

Жорий йилда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари вилоят босқичида туманимиз бадминтончилари 1 ўринни, шахмат бўйича 2 ўринни, Гандбол, Волейбол ва Кураш спорт турлари бўйича 3 ўринни, футбол спорт тури бўйича 1 ўринни қўлга киритишиб , Республика босқичида фахрли 3 ўринни эгаллашди.

Бундай улкан ютуқларни биз аввало сизлар каби фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати натижаси сифатида биламан.

Азиз ва муҳтарам устозлар!

Сизларни Устоз ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Музаффар Хамдамов

Пахтачи туман ҳоким

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM