Пахтачи туманида “Пахта-2019” мавсумига терим отрядларини тайёргарлиги бўйича семинар йиғилиши бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Самарқанд вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Нурқулов раҳбарлигида Пахтачи туманидаги Хумор қўрғонида тумандаги барча пахтачилик фермер хўжалиги раислари, терим отрядлари раҳбарлари, пахта теримида иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар, теримга масъул вилоят ва туман ташкилот раҳбарлари билан терим мавсуми юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Семинар йиғилиши давомида терим мавсумига тайёргарлик бўйича ишлар кўздан кечирилди. Фермер хўжалиги раҳбарлари, терим отряди раҳбарлари ва бошқа масъуллар зиммасидаги вазифалар яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM