Нуронийлар мактабда дарс ўтишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 21-сентябрь куни Пахтачи тумани “Қўшҳовуз” маҳалласидаги 3-умумтаьлим мактабига “Нуроний” жамғармаси раҳбари М.Самандаров раҳбарлигида жамоатчи, бой тажрибага эга бўлган кекса педагоглар ташриф буюришди.

Мактабнинг ўқувчи-ёшларига математика фанидан Усмон Юсупов, тарих фанидан Исмоил Шернаев, биология фанидан Бахтиёр Тошпўлатов, жисмоний тарбия фанидан Искандар Соибовлар ўз мутахассислиги бўйича бир соатлик дарс машғулоти ўтиб беришди.

Ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатишиб, таьлим самарадорлигига ўз хиссаларини қўшишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM