Ўқувчи ёшлар билан давра суҳбат ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ХТБга қарашли 23-умумтаълим мактабида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Бобоназарова ва туман “Оила” маркази раҳбари Р.Магрипова, мактабнинг ММИБДЎ Ҳ.Эшмуродова иштирокида “Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш ва ўз жонига қасд ва суиқасдни олдини олиш” бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Бобоназарова эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари ҳақида гапирди. “Оила” маркази раҳбари Р.Магрипова “Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш” нинг олдини олиш ҳақида маълумот берди. Инсонлар иродали бўлиши, ҳаётда курашиб яшаш кераклигини тушунтириб ўтди.

Йиғилишда мактабнинг 9-10-11 синф ўқувчилари иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM