Туман ҳокимининг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

Пахтачи тумани “Тинчлик” маҳалласида туман ҳокими М.Ҳамдамов ва туман Халқ қабулхонаси мудири А.Ҳақназаров ҳамда тумандаги ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр қабул давомида иштирок этган фуқаролар ўзларини қийнаётган савол ва муаммолар билан мурожаат этишди.

Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди, қолган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси туман ҳокимлиги назоратига олинди.