Туман маданият маркази биносида семинар ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 17-сентябрь куни Пахтачи туманида ВПЧ вакцинасини амалга тадбиқ этиш бўйича туман маданият маркази биносида семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулчеҳра Бобоназарова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ю.С.Дусанов, бош гинеколог ва бош онколог врачлар, “Пахтачи” газетаси муҳбири ва туман халқ таълими бўлими шуъба раҳбари Я.Эшхоновалар иштирок этди.

Йиғилишга туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, 3 синф раҳбарлари, мактабнинг психологлари ва ҳамширалари иштирок этишди.

Куни кеча 16-сентябрь куни ҳам туркум тадбир туман ДСЭНМ да ВПЧ ва вирусли гепатитга қарши эмлашнинг аҳамияти тўғрисида семинар ўтказилган эди.

Барча семинарларда тест саволлари ишлаб чиқилди, берилган саволларга жавоблар берилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM