Туман ҳокими туман марказига олиб борувчи йўллар атрофидаги савдо ва ижтимоий объектлар қурилиши билан танишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун17-сентябрь куни Пахтачи тумани ҳоким М.Ҳамдамов “Бодой” маҳалласидаги “Висол” ресторани ёнидаги тадбиркорларга тегишли обьектларни яқиндан ўранди. Дўкон, умумий овқатланиш корхоналари раҳбарлари, хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, чорраҳани тартибга олиш, дўкон ва кафеларни замон талаби даражасидаги кўринишга келтириш бўйича ҳар бир фуқаро ва тадбиркор билан гаплашиб, уларга туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ушбу чорраҳада аҳолига йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автомобиллар учун тураргоҳ ва йўловчилар учун бекат қурилишини маълум қилди.

Туман ҳокими билан ушбу чорраҳани ўрганишда ҳамроҳлик қилган бош архитектор, ер ресурслари кадастри, ички ишлар, солиқ ва ДСЭНМ масьул ходимларига туман ҳокими ўз кўрсатмаларини берди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM