Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия жамоат жойларида рейд ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 12 сентябр куни Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман комиссияси масъул котиби Д.Номозов, туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Д.Напасов, туман ҳокимлиги бош мутахассислари Ф.Иргашев ва Л.Калканова, туман Халқ таълими бўлими ходимлари, туман Ёшлар иттифоқи раҳбари ҳамда туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирокида жамоат жойларида соҳага оид махсус рейд ўтказилди.

Ўтказилган мазкур рейддан асосий мақсад, туман ҳудудида вояга етмаган фуқароларнинг мактаб ва коллежларга дарсларга қатнашмасдан турли жойларда вақтларини ўзказишлари, мажбурий ва ноқонуний меҳнат билан шуғулланишларини олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ундаш этиб белгиланди.

Ўтказилган рейд бўйича ўрганилган маълумотлар туман ҳокимлигининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM