Пахтачилик ҳунармандлар Қўқон шаҳридаги халқаро фестивалда иштирок этишмоқда!

Қўқон шаҳрида ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Самарқанд ҳунармандчилик мактаби шарафини дунёга танитиш мақсадида Пахтачиликлар ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Фестивалда Пахтачилик ҳунармандлар Юлдошева Нозик ва Шаҳзода Нармурадоваларнинг кўргазмалари нафақат хорижлик сайёҳлар, балки водийликларда ҳам катта таассурот қолдирмоқда.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда вилоятимизнинг 90 нафарга яқин ҳунармандлари ўзлари тайёрлаган 15 турдаги маҳсулотларни намойиш этмоқда.