Тиббиёт муассасаларини соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўрганиб чиқди

Бугун 11-сентябрь куни Пахтачи туманида вилоят прокурори томонидан ўтказилган сайёр қабулдан кейин Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Адҳам Бахрамов туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ҚОП ҳамда ҚВПларининг фаолияти билан танишиб чиқди.

Танишиш мобайнида мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.