"Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида" туман ҳокимининг қарори

  

 

Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1.  Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокими ўринбосари (Ж.Болтаев), туман Халқ таълими бўлими (Ш.Султонов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасига маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман Халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими в.б.                                            М.Хамдамов

 

Туман ҳокимининг 2019 йил " 27 "

августдаги №3034-Қ-сонли

қарорига илова

Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

РЎЙХАТИ

Мактаб рақами

Бириктирилган ҳудудлар

1

1-мактаб

"Гулшан" ва "Ёбу" маҳалла фуқаролар йиғинлари

2

2-мактаб

"Бурқут" маҳалла фуқаролар йиғини

3

3-мактаб

“Туғолон,Қўшҳовуз, Гулшан ва Бурқут маҳалла фуқаролар йиғинлари

4

4-мактаб

“Истиқбол, Ёбу ва Тома маҳалла фуқаролар йиғинлари

5

5-мактаб

“Тинчлик ва Кўрпа маҳалла фуқаролар йиғинлари

6

6-мактаб

“Қувондиқ, Кўрпа ва Сардоба маҳалла фуқаролар йиғинлари

7

7-мактаб

“Ҳунарманд ва Мирзо Салимий маҳалла фуқаролар йиғинлари

8

8-мактаб

“Гўрўғли маҳалла фуқаролар йиғини

9

9-мактаб

“Мирзо Олим ва “Ҳунарманд маҳалла фуқаролар йиғинлари

10

10-мактаб

“УрганжиСардоба ва Қувондиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари

11

11-мактаб

“Оқтепа ва Урганжи маҳалла фуқаролар йиғинлари

12

12-мактаб

“Сарой, Мажор, Наҳрипай ва Амиробод маҳалла фуқаролар йиғинлари

13

13-мактаб

“Нурафшон ва Ободон маҳалла фуқаролар йиғинлари

14

14-мактаб

“Мирзо Салимий маҳалла фуқаролар йиғини

15

15-мактаб

“Ободон маҳалла фуқаролар йиғини

16

16-мактаб

“Сулувқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини

17

17-мактаб

“Ҳайит Элбеги” маҳалла фуқаролар йиғини

18

18-мактаб

“Тараққиёт ва Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинлари

19

19-мактаб

“Қиргули маҳалла фуқаролар йиғини

20

20-мактаб

“Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини

21

21-мактаб

“М.Улуғбек ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинлари

22

22-мактаб

“А.Темур маҳалла фуқаролар йиғини

23

23-мактаб

“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини

24

24-мактаб

“Бодой”, “Жаҳонобод маҳалла фуқаролар йиғинлари

25

25-мактаб

“Миркан”,  “Бодой” маҳалла фуқаролар йиғинлари

26

27-мактаб

“Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини

27

28-мактаб

“Гулистон”, “Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғинлари

28

29-мактаб

“Боғолони маҳалла фуқаролар йиғини

29

30-мактаб

“Кештали” маҳалла фуқаролар йиғини

30

31-мактаб

“Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини

31

32-мактаб

“Шамсназар”, “Чоргўша маҳалла фуқаролар йиғинлари

32

33-мактаб

“Дўнг” маҳалла фуқаролар йиғини

33

34-мактаб

“Фай”, “Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғинлари

34

35-мактаб

“Добусқалъа”, Қайнарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари

35

36-мактаб

“Жона”, “Украш маҳалла фуқаролар йиғинлари

36

37-мактаб

“Ўрғуч”, “Болтали маҳалла фуқаролар йиғинлари

37

38-мактаб

“Найман маҳалла фуқаролар йиғини

38

39-мактаб

“Фаровон Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини

39

40-мактаб

“Болтали маҳалла фуқаролар йиғини

40

41-мактаб

“Ҳунарманд”, “Мирзо Олим”, “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғинлари

41

42-мактаб

“Қайнарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини

42

43-мактаб

“Чоргўша маҳалла фуқаролар йиғини

43

44-мактаб

“Чашма маҳалла фуқаролар йиғини

44

45-мактаб

“Қарнабота”, Чашма маҳалла фуқаролар йиғинлари

45

46-мактаб

“Сарой маҳалла фуқаролар йиғини

46

47-мактаб

“Можор”, “Наҳрипай” маҳалла фуқаролар йиғинлари

47

48-мактаб

"Фаровон Йўлдошобод" маҳалла фуқаролар йиғини

Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими мудири        Ш.Султанов

  322 kb

 

  

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM