Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар туман ҳокимидан миннадор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани “Истиқлол” маҳалласида қўп қаватли уйлар атрофи ноқонуний қурилмалардан тозаланиб тартибга келтирилди. Уй олдидаги йўлаклар, ариқлар бетонланиб текис ҳолатга келтирилди. Ушбу кўп қаватли уйда яшовчилар учун янги 8 очколи ҳожатхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу қурилиш ишларини ўз вақтида сифатли бажарилганлигини кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими М.Ҳамдамов ташриф буюрди.

Кўп қаватли уйда яшовчи хонадонлар соҳиблари туман ҳокимига ва қурилиш ишларини олиб борган “Давлатбек Мега” хусусий корхонаси қурувчиларига ўз миннадорчиликларини билдиришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM