Судлар сайёр қабул ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти Жиноят, Фуқаролик, Иқтисодий ва Маъмурий судлар раислари томонидан 2019 йил 30 август куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказишди.

Ўтказилган сайёр қабулда 26 та мурожаат қабул қилинди, шундан:

- жиноят ишлари бўйича 9 та мурожаат, шундан 5 таси ижобий ҳал қилинган, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 тасига туман прокуратурасига мурожаат қилиш тушунтирилди, 1 та АСҲ аризаси туман суди томонидан қабул қилинди;

- фуқаролик ишлари бўйича 6 та мурожаат, шундан 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 та Мажбурий ижро бюросига, 1 та туман прокуратурасига, 1 та туман ҳокимлигига ва 1 та Халқ таълими бўлимига мурожаат қилиш тушунтирилди;

- иқтисодий ишлар бўйича 2 та мурожаат, шундан 1 тасига ҳуқуқий тушунтирш берилди ва 1 та Монополия бошқармасига мурожаат қилиш тушунтирилди;

- маъмурий ишлар бўйича 9 та мурожаат, шундан 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 4 та Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш, 1 та туман Электр тармоқлари корхонасига, 1 та туман ҳокимлигига мурожаат қилиш тушунтирилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM