"Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" туман ҳокимининг қарори

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида,
Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳоли турмуши даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилганлиги;
республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир ҳудуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
2. Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ (илова матни рус тилида);
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича мукаммал таъмирлаш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича жорий таъмирлаш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
туманда 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумида кўп қаватли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;
2018/2019 йиллар куз-киш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;
туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қудратов туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.
6. Ушбу карорнинг амалга оширилиши ҳар ойда туман комиссияси мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.
7. Туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги 1126-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими                  В.Рахимов

  203 kb

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM