Туманда “маҳалла” ходимларининг конференцияси бўлди. Унда ташкилий масала кўрилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 26 август куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Пахтачи туман Кенгашининг Конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги 59 маҳалла раислари ва кенгаш ходимлари тўлиқ қатнашишди.

Конференцияда Вилоят кенгаш раиси ўринбосари Эркин Зубайдуллаев, туман ҳокими, унинг ўринбосари Ж.Болтаев ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Пахтачи туман кенгаши раисининг 1-ўринбосари лавозимига Баратов Исомиддин Примович сайланди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM